Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ниғматилла Йўлдошев Россия Тергов қўмитаси раиси билан учрашди

Ниғматилла Йўлдошев Россия Тергов қўмитаси раиси билан учрашди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бугун Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин билан учрашди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Учрашув давомида меҳмонларга давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар ҳақида  атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, алоҳида таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасидаги профессионал ҳамкорлик алоқалари шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланиб бормоқда.

Тарафлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик Дастури имзоланди. Ушбу ҳужжатларнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорлик ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг