Ниғматилла Йўлдошев ўзи иштирок этмаган конференцияда янги лавозимга бир овоздан сайланди
Термиз шаҳрида Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Конференция давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев кураш федерациясининг раиси лавозимига сайланди.
Сайловда бошқа номзодлар кўрсатилмади ва Ниғматилла Йўлдошев бир овоздан Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозимига сайланди. Эслатиб ўтамиз, ҳисобот-сайлов конференциясида Ниғматилла Йўлдошевнинг ўзи иштирок этмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter