Ниғматилла Йўлдошев АҚШга нима мақсадда борди?
АҚШ Федерал тергов бюросининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф буюрди.
Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Бош прокуратураси делегацияси ва АҚШ ФТБ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқот давомида томонлар ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини, шунингдек икки давлат идоралари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама килишди.
Тадбирнинг муҳим воқеаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва АҚШ Федерал тергов бюроси ўртасидаги 2023-2026 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни имзолаш маросими бўлди.
Томонлар мазкур ҳужжат шаклланган идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги туртки бўлишига ишонч билдирдилар, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter