Нидерландияда COVID-19га қарши вакцинациядан сўнг 15 нафар кекса киши вафот этди
Нидерландияда коронавирусга қарши вакцинациядан сўнг камида 15 нафар кекса киши оламдан ўтди, дея хабар берди «NL Times» нашри «Lareb» маҳаллий фармацевтика хавфини тадқиқ қилиш маркази баёнотига асосланиб.
Маълумотларга кўра, вафот этганларнинг ҳаммаси вакцинациядан олдин соғлиғида жиддий муаммолари бўлган. Уларнинг иккитаси 70 ёшдан ошган, қолганлари 85 ёш ва ундан катта бўлган. Ўлим ҳолати вакцинациядан сўнг 1-9 кун орасида қайд этилган.
«Уларнинг қарийб ярмида вакцинациядан кейинги дастлабки кунларда иситма, кўнгил айниш ва умумий лоҳаслик каби ножўя таъсирлар деб идентификация қилинган аломатлар пайдо бўлган. Ушбу шикоятлар ўз-ўзидан ўлимга сабаб бўлмаган. Бироқ шусиз ҳам соғлиғи заифлашиб кетган кексаларнинг аҳволини баттар ёмонлаштириб юборган бўлиши мумкин», — дея нашр «Lareb» баёнотини эълон қилди.
Тахминан 25 нафари «Pfizer» вакцинасига қарши кучли аллергик реакцияларни бошдан кечирган, улардан саккизтасида анафилактик шок қайд этилган. Баъзи ҳолларда аллергик реакция инъекциядан бир неча соат ўтгач ривожланган.
Нидерландияда вакцинация 6 январда бошланди. Дастлаб биринчи партияси декабрь ойининг охирида мамлакатга келтирилган «Pfizer» ва «BioNTech» компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасини қариялар уйлари ва ногиронлар уйлари ишчилари, шунингдек, бевосита COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда иштирок этадиган шифохоналар ва тез ёрдам машиналари ходимлари қабул қилишди. Нидерландия Aмериканинг «Moderna» компанияси билан шартнома имзолаган.
Нидерландияда жами 570 мингдан ортиқ одам эмланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter