Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландия термасида бош мураббий мажбуран ўзгарди

Нидерландия термасида бош мураббий мажбуран ўзгарди

Футбол бўйича Нидерландия терма жамоаси мажбурий тарзда бош мураббийни алмаштиришга қарор қилган. Бу ҳақда мамлакат қироллик футбол уюушмаси хабар берди.

Хабарга кўра, 2023 йил 1 январдан терма жамоага Роналд Куман бош мураббийлик қилади. Унинг шартномаси 2026 йилдаги жаҳон чемпионати якунига қадар имзоланган.

Жамоанинг амалдаги мураббийи Луи ван Гал 2021 йил сентябрда Франк де Бурнинг ўрнига тайинланганди. Аммо яқинда унинг простата саратонига чалингани ҳақида хабарлар тарқаганди. Нидерландия термаси билан ван Гал Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022да А гуруҳида Қатар, Сенегал ва Эквадор билан тўқнаш келади.

Роналд Куман эса 2020 йил августда «Барселона» бош мураббийи этиб тайинланганди. Аммо бир қатор омадсиз ўйинлардан сўнг ишдан ҳайдалиб, ўрнига Хави тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг