Неймар кўп йиқилиши сабабини айтди

Бразилия терма жамоаси ва «Пари Сен-Жермен» футболчиси Неймар 2018 йилги жаҳон чемпионатида кўп симуляция ишлатишда танқид қилинаётганди. «Sky Sports» Неймарнинг танқидчиларга жавобини келтирди:
«Зарбалардан доимий азоб тортиш менга ёқади деб ўйлайсизми? Йўқ, бу азоб. Ҳар бир ўйиндан кейин тўрт-беш соатгача оёқларимга муз қўяман. Агар сиз бундай ҳолатга тушмаган бўлсангиз, мени тушунмайсиз».
Неймар, умуман олганда, майдондаги тез-тез йиқилиши ҳақидаги гап-сўзларни ҳазил билан қарши олишини билдирган.
«Рўпарамдан чиққан рақиб ўйинчисига: «Ошна, кечирасан, мен гол уришим керак», демайманку. Мен уни алдаб ўтишга, у эса алданишни истамай фол ишлатишга уринади», — деди бразилиялик форвард.
ЖЧ-2018 чорак финалида Бразилияни Бельгия тўхтатиб қолганди. Неймар жамоасининг турнирдаги барча беш учрашувида иштирок этиб, иккита гол урди. У турнир мобайнида 14 дақиқани газонда йиқилиб ётишга сарфлагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter