Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nexia»га яширилган 178 минг дона дори фош этилди

«Nexia»га яширилган 178 минг дона дори фош этилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХ ва Миллий Гвардия тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида тиббий дори-воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган Ўзбекистон фуқароси Р.Н бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автотранспорт воситаси Гулистон шаҳри ҳудудига келиб тўхтаган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан автотранспорт воситаси кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 32 миллион сўмлик, елим идишларда 178 250 дона «Валериана» номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг