Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нетаняху тўхтамоқчи эмас. У қамоқхоналарда минглаб жой тайёрлашни буюрди

Нетаняху тўхтамоқчи эмас. У қамоқхоналарда минглаб жой тайёрлашни буюрди

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху молия, мудофаа ва миллий хавфсизлик вазирларига Исроил қамоқхоналарида янги маҳбуслар учун минглаб жой тайёрлашни топширди, деб ёзади The Times of Israel нашри.

Нетаняху тегишли кўрсатмаларни Исроил армияси ва умумий хавфсизлик хизмати билан бўлиб ўтган идоралараро йиғилишда берган, унда расмийлар Ғазо секторининг Ғарбий Соҳилида 2024 йил давомида кўплаб шахслар ҳибсга олинади, деган хулосага келишди. Бу эса қамоқхоналарда жой танқислигига олиб келади.

Қайд этилишича, 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСга қарши уруш бошланганидан буён 4000 га яқин киши ҳибсга олинган, уларнинг аксарияти Ғазо секторидан.

Исроил расмийлари Ғазо секторидаги уруш ҲАМАС тўлиқ йўқ қилинмагунча тўхтамаслигини бир неча бор таъкидлаган.

Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан Ғазо секторига бостириб кирган 2023 йил  7 октябрдан буён 30600 дан зиёд фаластинлик, жумладан, 13430 нафар болалар ва 8900 нафар хотин-қизлар ҳалок бўлди.

Аввалроқ, вайрон бўлган Ғазо секторини тиклаш учун 90 миллиард доллардан кўпроқ маблағ керак бўлиши айтилганди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг