Нетаняху исроилликларни офатдан огоҳлантирмоқда
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакатда эҳтимолий зилзилага тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли машғулотлар ўтказилишини маълум қилди.
«Бугун мен Исроилда содир бўлиши мумкин бўлган зилзилаларга тайёргарлик кўриш учун фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича вазирликлараро комиссияни чақирдим. Ноябр ойида биз кенг кўламли ўқув машғулотларини ўтказамиз, аҳолининг эрта огоҳлантириш қобилиятини яхшилаймиз, шунингдек, энг хавфли жойларда жойлашган биноларни мустаҳкамлаш ишларини олиб борамиз» деб ёзди Нетаняху телеграмдаги каналида.
Нетаняхунинг сўзларига кўра, у фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича вазирликлараро комиссияга тегишли кўрсатмалар берган.
Аввалроқ Туркиядаги кучли зилзила акс-садосини Исроилнинг шимолий ва марказий ҳудудлари аҳолиси ҳам ҳис қилгани хабар қилинганди. Моддий зарар ва қурбонлар ҳақида хабар берилмаган, бироқ расмийлар ҳолатдан хулоса чиқариб, тайёргарлик кўришга қарор қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter