Нетаняҳу барибир Рафаҳда уруш олиб борилишини айтди
Исроил ҳарбий кучлари ҲАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича олиб борилган музокаралар натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрида операция ўтказади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху гаровга олинганларнинг яқинлари билан учрашувда айтиб ўтди.
«Тўлиқ ғалабага эришиш учун биз Рафаҳга кирамиз ва у ерда, келишув тузилганми ёки тузилмаганидан қатъи назар, ҲАМАС баталонларини йўқ қиламиз», — дея Исроил бош вазиридан иқтибос келтиради The Times of Israel нашри. Шунингдек, у Исроилга «ХАМАС устидан тўлиқ ғалаба қозониш учун» Рафаҳдаги операция зарурлигини таъкидлади.
Гаровга олинганлар ва ҳалок бўлган аскарларнинг яқинлари Нетаняху ва унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Цахи Ханегбини глобал босимга қарамай курашни давом эттиришга чақирди.
29 апрель куни Исроил ва ХАМАС ўртасидаги музокаралар чоғида Фаластин ҳаракатига 40 кунлик оташкесим таклиф қилинган эди. Келишув, шунингдек, Ҳамас жангарилари томонидан гаровга олинганларни фаластинлик маҳбусларга алмаштиришни ҳам ўз ичига олади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазодаги уруши оқибатида 34 мингдан ошиқ ғазолик ҳалок бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter