Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нэнси Пелоси тўртинчи марта АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери бўлди

Нэнси Пелоси тўртинчи марта АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери бўлди

Фото: «Wsj.com»

Нэнси Пелоси АҚШ Конгресси қуйи палатаси (Вакиллар палатаси) спикери лавозимини сақлаб қолди — конгрессменларнинг кўпчилик овози билан у тўртинчи марта ушбу лавозимда фаолият юритади.

Пелоси Конгрессдаги ушбу лавозимда 116-чақириқ ҳамда 2007 йилнинг январидан 2011 йилнинг январигача (110 ва 111-чақириқлар) фаолият юритган.

2020 йил 3 ноябридаги умуммиллий сайловлар якунига кўра, АҚШ Демократлар партияси ўз мандатларининг айримларидан маҳрум бўлди, шунга қарамай, Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни сақлаб қолди, хабар бермоқда ТАСС.

Спикер кўпчилик овози билан сайланади. Қуйи палатада бу сафар ҳам демократлар аксариятни ташкил этгани, қолаверса, конгрессменлар ўз партиялари кесимида овоз беришгани боис, Пелосининг яна сайланиши шунчаки расмиятчилик бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг