Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нексия»да инфокиоскни ўғирлаган шахс қўлга олинди

«Нексия»да инфокиоскни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фото: ИИББ

Шу йилнинг 19 март куни соат 20.00 ларда номаълум шахс «UZPAYNET» МЧЖга тегишли умумий қиймати 22.000.000 сўмлик инфокиоскни ўғирлаб кетади.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, у инфокиоскни ўзининг «Нексия» русумли автомашинасига жойлаб, кимсасиз жойга олиб борган. У ерда инфокиоскни очиб, ичидаги 3.083.000 сўм пулларни ўзлаштирган.

«Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, гумонланувчи шахс 27 ёшли А. М. бўлиб чиқди ва қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Яшнобод тумани ИИО ФМБга юборилган», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг