«Нексия»да газ баллони портлашидан вафот этган шахслар ака-ука экани маълум бўлди

Аввалроқ Қашқадарё вилояти, Чироқчи туман «Навоий» МФЙ Теракзор кўчасидан ўтган йўлда «Нексия-1» русумли автомашина бошқариб кетилаётган вақтда кучли портлаш содир бўлгани хабар қилинганди.
ЙҲХББнинг қўшимча маълумот беришича, ушбу автомашина Чироқчи тумани, «Қумдарё» МФЙ Оқтунли қишлоғида яшаган Э.М.га тегишли бўлган. Портлаш вақтида машина бошқарувида унинг катта ўғли Б.Ж ва автомобил салонида кичик фарзанди Х.Ж. бўлган. Улар воқеа жойида вафот этишган.
Шунингдек, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган қишлоқдоши А.С. оғир тан жароҳати олиб, туман тез тиббий ёрдам бўлимига тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан 22.05.2021 йилда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 262-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter