Нега сўнгги кунларда Тошкент ҳавоси «анча тоза»лигича қолмоқда?

Охирги 4-5 кунликда Тошкентда ҳаво ифлосланиш даражаси паст даражада қолмоқда.
Метеоролог Эркин Абдулаҳатов мазкур жараёнинг сабабини изоҳлаб ўтди.
12 март куни пойтахт ва унинг атрофида ёғиб ўтган етарлича ёмғир жойларда ерни яхшигина нам ҳолатга олиб келиб қўйди.
Натижада, тупроқ ва чанг массаларининг ҳавога кўтарилишини чеклади, дея ёзади мутахассис.
Маҳаллий вақт соат 17.00 да ҳам шаҳар ҳавосида ҳавони ифлосланиш даражаси жуда кам,«яшил» даражада сақланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter