Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳомиладорлигини билмаган аёл 7 км югуриб, фарзандли бўлди

Ҳомиладорлигини билмаган аёл 7 км югуриб, фарзандли бўлди

Фото: «Wikipedia»

Ҳомиладорлигини билмаган британиялик аёл Амстердам бўйлаб 7 км масофага югуриш бўйича пойгада иштирок этиб, кўп ўтмай квартирасида фарзандли бўлган. Бу ҳақда «NL Times» нашри хабар берди.

21 июнь куни 31 ёшли Шарлотта Уилер-Смит Амстердам бўйлаб 7 километр масофага югуриш бўйича пойгада иштирок этган. Ўша куниёқ ошқозонидан шикоят қилиб шифокорга мурожаат қилган. Лекин саломатлик посбонлари шунчаки газ ёки қўзғалган ичаклар синдроми эканлигини айтишган.

Орадан бир соат ўтар-ўтмай Уилер-Смит ва қаллиғи Доминик киндиги тушганини пайқаб қолишган. Шу заҳоти тез ёрдамга қўнғироқ қилишиб, туғуруқни квартиранинг ўзида амалга оширишга ҳозирлик кўриб юборишган. Дунёга келган қизалоқ нафас олишга қийналарди. Шу боис Доминик шифокор етиб келгунга қадар тинмай юрак-ўпка реанимациясини бажариб турган.

Тез ёрдам ходимлари она-болани шифохонага етказишди. У ерда шифокорлар гўдакни ҳаётга қайтариш ишини давом эттиришди. Уилер-Смитнинг қизи чақалоқлар учун мўлжалланган интенсив терапия бўлимига ўтказилди. У ерда бола уч кун муолажа олди. Кўп ўтмай она билан гўдакка шифохонадан уйига кетишга рухсат тегди. Қизалоқни Эвелин Роуз деб аташди.

«Ҳамма ҳайрон бўлишига қарамай, менга далда бўлишди», — деди Уилер-Смит Буюк Британияда истиқомат қилувчи оиласи, яқинларининг таассуротлари ҳақида сўзлаб бераркан.

«Жуда кам учрайдиган ҳолат. Йилига бир марта кузатилади. Лекин бу йил ҳали содир бўлмаганди», — деди шифохона педиатри Софи Ван дер Шоор. Тиббиёт муассасаси йилига 6 мингтача туғуруқни амалга оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг