Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоев: СССРнинг ЕИИ шаклида қайта тикланиши юз бермайди

Назарбоев: СССРнинг ЕИИ шаклида қайта тикланиши юз бермайди

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари

Фото: «Khabar.kz»

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ)ни ташкил этиш СССРнинг «қайта тикланиши» ва «бошқача шаклга кириши» билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади. Бу ҳақда Оқ Ўрда шахсий саҳифасида чоп этилган «Мустақиллик даври» китобида баён этилган, дея хабар беради «Сa-news» агентлиги.

«Асоссиз қўрқувда юрганларга мен 2011 йилдаёқ жавоб берганман: ҳеч қанақа СССРнинг қайта тикланиши юз бермайди ва бу бўлиши мумкин эмас. Бу ўтмишнинг хомхаёлларидан бошқа нарса эмас», — деб ёзади Назарбоев.

«Албатта, ЕИИнинг дастлабки босқичида, айниқса, глобал инқироз шароитида, ҳамма нарса силлиқ кечди, дея олмаймиз. Шундай қилиб, 2015 йил март ойида мен ЕИИдаги тариф сиёсатининг чалкашлиги ва тарифсиз тўсиқларнинг жаҳон амалиётига зид эканлигини аниқ айтдим», — деди Назарбоев.

«Мен Евроосиё иқтисодий иттифоқини доимо жаҳон иқтисодиётига узвий боғланган, Европа ва Осиёни ишончли кўприк мисоли туташтирган очиқ жамият сифатида кўрдим», — деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг