Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоев қўриқчилардан маҳрум этилиши мумкин

Назарбоев қўриқчилардан маҳрум этилиши мумкин

Қозоғистон ҳукумати фуқароларни Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХК) тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритишни таклиф қилди, деб ёзади «ТАСС».

Агентлик хабарига кўра, гап республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни ҳимоя қилиш бўйича департаментнинг вазифалари ҳақидаги банд ҳақида кетмоқда.

«Умумхалқ муҳокамаси 24 ноябрга қадар давом этадиган ҳужжатга кўра, Миллий хавфсизлик қўмитаси тўғрисидаги амалдаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, 14-банд 2-кичик бандининг 13-қисмини бошқа таҳрирда баён этиш таклиф қилинмоқда, унга кўра қўмита Қозоғистон Республикаси Президентининг хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиши» шарт. Ушбу банднинг олдинги таҳририда Миллий хавфсизлик қўмитаси «Қозоғистон Республикаси Президенти ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбошининг хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиши» шартлиги айтилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда Назарбоевга берилган ваколат ва имтиёзлар 2022 йил январ намойишларидан кейин деярли бекор қилинди. Жумладан, у мамлакат Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини йўқотди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг