Наврўз байрами сабаб Тошкентда айрим кўчалар ёпилади
Жорий йилнинг 21 март куни соат 06:00дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида Наврўз байрами ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади.
Жумладан, Бешёғоч кўчаси ва Олмазор кўчаси қисман ёпилади:
- Бешёғоч кўчаси Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган оралиқда;
- Олмазор кўчаси И.Каримов кўчасидан Беш ёғоч кўчасигача бўлган оралиқда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Ушбу кўрсатилган вақт оралиғида фуқароларимиз айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter