Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийлик аёл ўзи ва уч нафар қизчасини поезд остига ташлади

Навоийлик аёл ўзи ва уч нафар қизчасини поезд остига ташлади

Фото: «Xabar.uz»

21 март куни Навоий вилояти Кармана туманидан бўлган 31 ёшли аёл ўзи ва уч нафар фарзандини поезд остига ташлаган. Бу ҳақда «Замон» информацион теледастурида хабар қилинди.

Маълумот берилишича, воқеа Кармана тумани, Маликработ қўрғони ҳудудидан ўтувчи Кармана-Тинчлик темир йўл бекатлари оралиғининг 17 километр қисмида содир бўлган.

Шу куни она ўзи билан бирга уч нафар қизини поезд қатнов қисми йўлига олиб чиқиши оқибатида уларни поезд уриб юборган.

Айтилишича, 2013 йилда туғилган қизи аёлнинг қўлидан қочиб қутилиб қолишга муваффақ бўлган. Қолган икки қизи ва онасини поезд туртиб юборади. Натижада она ва 2016 йилда туғилган қизнинг бош қисми қаттиқ жароҳатланади. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан она оламдан ўтган.

Маҳалла фаоллари сўзларига кўра, ҳеч қачон бу оилада бирор низо ҳақида гап бўлмаган. Ҳатто бирор кичик тортишув ҳақида гап эшитилмаган.

Ҳозирда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг