Навоийга 42 та янги автобус олиб келинди

Президентнинг тегишли қарорига биноан Навоий вилоятида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш доирасида Хитойдан 42 дона янги YUTONG русумли автобуслар олиб келинди.
Мазкур автобуслар Навоий шаҳри ва Кармана тумани марказида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Маълумот учун, апрель ойида ҳам Хитойдан 18 дона замонавий автобуслар олиб келинганди ва «Навоий» автовокзали – вилоят Автойўл бошқармаси» ва Тинчлик қўрғони – «Малика» автостанцияси йўналишида брутто-шартнома асосида қатнови йўлга қўйилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter