Навоийда пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган маст ҳайдовчи воқеа жойидан қочди

Жорий йилнинг 2 апрель куни фуқаро Н исмли шахс «Матиз» автомашинасини «Самарқанд-Бухоро» йўналиши бўйлаб бошқараётган вақтида 1997 йилда туғилган фуқаро Д.ни автомашинани ўнг олд томони билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Ҳайдовчи пиёданинг оғир жароҳат олганига қарамай воқеа жойидан яширинган. Натижада, фуқаро Д олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли воқеа жойида вафот этган.
Навоий вилояти ИИБ маълумотига кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган, транспорт воситаси ўзига тегишли бўлмаган ҳамда одам ўлимига сабаб бўлиб воқеа жойидан яширинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter