Навоийда ноқонуний қум-шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди

Навоий вилоятида Қизилтепа тумани Экология бўлими давлат инспекторлари, туман прокуратураси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «Зиёкор» маҳалласининг чўл ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги xaбар берди.
Маълум қилинишича, тадбир давомида фуқаро Ш.Р. ўз бошқарувидаги экскаватор ёрдамида ноқонуний равишда қум-тош аралашмасини кавлаб олаётгани аниқланган ва тўхтатилган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарга нисбатан 3 млн 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter