Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилоятининг қатор мактабларида AКТ соҳа корхона ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан «Мустақиллик дарслари» ўтказилди

Навоий вилоятининг қатор мактабларида AКТ соҳа корхона ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан «Мустақиллик дарслари» ўтказилди

Фото: «Mitc.uz»

Ватанимиз тараққиёти йўлида, жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўсининг янада юксалишида, ҳаётимизнинг барча жабҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятимизни янгилашда ёш авлод таълим-тарбияси муҳим ўрин тутади.

Мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларидаги каби Навоий вилоятининг бир қатор умумтаълим мактабларида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳа корхона ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан «Билимлар куни Мустақиллик дарслари» билан бошланди.

Хусусан, Вазирликнинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси Навоий шаҳридаги «Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаби»да, AТ «Aлоқабанк» Навоий филиали Навоий шаҳридаги Беруний номидаги Давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган мактабда, Навоий телерадиоузатиш маркази Кармана туманидаги 8-сон мактабда «Мустаққиллик дарслари»да иштирок этиб, ўқувчиларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасига оид муҳим ва қизиқарли маълумотлар билан унутилмас таассурот қолдирилди.

Мазкур тадбирлар «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ташкил этилиб, устоз ва мураббийлар ҳамда ўқувчиларни республикамиз давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги билан табриклаб, Ўзбекистон мустақилликка эришиш йўлида олиб борилган қатъиятли ва машаққатли ишлар тўғрисида ўқувчиларга маълумотлар берилди.

Шунингдек, Навоий вилоятида «Ўзбекистон мустақиллиги 30 йиллигига 30 та мактаб» шиори остида умумтаълим мактабларининг 30 тасида битирувчиларнинг тўлиқ олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари тўғрисидаги маълумот эълон қилиниб, ўқувчи ёшларнинг келгусидаги ўқишларига муваффақиятлар тилаб, келажакда ажойиб касб эгалари бўлишлари учун ҳозирданоқ қунт билан билим олишлари таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг