Навоий суди қатор телеграм каналларини «тақиқланган» деб топди

Навоий вилоят прокуратураси Telegram мессенжеридаги қатор каналларни «тақиқланган» деб топиш ҳақида вилоят судига ариза киритган.
Прокуратура ўз аризасида мазкур каналларда тарқатилаётган материалларни ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сақлаш, тарқатишни тақиқлаш кераклигини билдирган.
Улар:
- Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизаҳуллоҳ;
- Musnad hadislari;
- Ustozlar darsliklaridan;
- Тавхид;
- Устоз Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизаҳуллоҳ каналлари бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг ҳал қилув қарорига асосан прокуратуранинг сўрови қаноатлантирилган.
Яъни суд томонидан мазкур каналларда тарқатилаётган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилди.
Суднинг тегишли қарорига асосан ушбу манбаларда тарқатилаётган материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ҳудудда ҳар қандай йўл билан сақлаш, тарқатиш тақиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter