Навбатдаги рекордга ҳозирлик! 5 тонна сумалак тайёрланади
Наманган шаҳрида Наврўз байрами тантаналари доирасида 2018 йил 20-21 март кунлари биринчи бор ташкил этиладиган «Сумалак сайли» туризм ва миллий қадриятлар фестивали давомида 5 тонналик қозонда баҳорий неъмат — сумалак тайёрланади.
Бунча миқдордаги сумалакни тайёрлаш учун кетадиган 2 тонна буғдой бугун ивитилди. Буғдойдан ташқари, сумалакни тайёрлаш учун 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 450 кг. зоғора уни, 50 кг. новвот ишлатилади. Сумалакни тайёрлаш 25 нафар моҳир сумалак устаси онахонлар жалб этилади. Гиннеснинг рекордлар китобидан яна бир ўзбек маданияти воқелиги жой оладиган бўлди.
Тайёрланган сумалак барча ташриф буюрган меҳмонларга тортиқ қилиш билан бирга, қариялар ва меҳрибонлик уйларига, маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга тарқатилади.
Анъанага айланиши режалаштирилган ҳолда Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилаётган бу биринчи «Сумалак сайли» туризм ва миллий қадриятлар фестивали Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилмоқда.
Фестиваль моҳиятига кўра ўзида баҳорий янгиланишга хос байрам шукуҳи, ўзбек халқининг миллий қадриятлари эъзози, хайрияпарварлик, барчага шодлик улашиш каби хусусиятларни қамраб олган оммавий сайл сифатида намоён бўлади. «Сумалак сайли» туризм ва миллий қадриятлар фестивали давомида шаҳардаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандларининг никоҳ ҳамда хатна тўйлари ўтказилади.
Фестиваль давомида турли концерт дастурлари, миллий халқ ўйинлари бўлиб ўтади, иштирокчилар баҳорий миллий таомлардан баҳраманд бўлишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter