Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навбатдаги кучли зилзила қаерда содир бўлиши прогноз қилинди

Навбатдаги кучли зилзила қаерда содир бўлиши прогноз қилинди

Келгуси беш йил ичида ернинг сейсмик фаоллиги ошади.

Сайёрадаги 9 балли силкинишлар ўртача беш-етти йилда бир марта, 8 баллиси эса йилига икки-уч марта содир бўлади. Аммо сўнгги тўрт йил ичида ернинг сейсмик фаоллиги жуда ҳам экстремал даражада юқори эмас. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг геофизика хизмати директори техника фанлари доктори Юрий Виноградов маълум қилган.

«Охирги 30-40 йиллик ўртача кўрсаткичдан келиб чиқилса, келгуси беш йил зилзилалар частотаси мазкур ўртача кўрсаткичдан бироз юқорироқ бўлишига ишониш учун асослар етарли, демак, мос равишда зилзилалар сони кўпаяди», дейди эксперт.

Олимлар энг кўп сейсмик фаол жойни айта олмайдилар. Бироқ, дунёдаги сейсмик хавфли зоналар маълум ва у ерда ҳар доим бунга тайёр туриш керак. Россияда бу ҳудудлар Камчатка, Курил, Сахалин, Байкал, Олтой-Саян ўлкаси ва Кавказ тоғликларига тўғри келади.

Нидерланд сейсмолиги Франк Ҳугербитс эса сунъий йўлдош дастурий маҳсулотлари ва сезилар сезилмас астрономик ўзгаришларнинг чуқур таҳлиллари асосида келгусида 7.5 магнитудалик кучли зилзила ўчоғи Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон ҳудудларидан бирида кузатилишини прогноз қилган.

Ушбу олимнинг Туркиядаги кучли зилзила ҳақидаги прогнози ўзини оқлагани учун кўпчилик унинг кутилмаларига эътибор қаратмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг