Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТОнинг барча аъзолари Украинанинг ташкилотга киришига рози бўлди

НАТОнинг барча аъзолари Украинанинг ташкилотга киришига рози бўлди

НAТО бош котиби Йенс Столтенберг The Washington Post газетасига берган интервюсида алянсга аъзо барча давлатлар Украинанинг НAТОга киришини қўллаб-қувватлашини айтди.

«НAТОдаги барча иттифоқчилар Украина иттифоққа аъзо бўлишига рози», — деди у.

Бош котибнинг сўзларига кўра, асосий масала муддатдир, ҳозирча у қўшилиш қачон бўлишини айта олмайди. Шу билан бирга, НAТОга аъзо давлатлар Украинага «блок кучлари билан ўзаро ҳамкорлик»ни таъминлаш, мудофаа ва хавфсизлик институтларини ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришда ёрдам бермоқда.

Столтенберг яна бир бор НAТО эшиклари Украинага очиқлигини таъкидлади.

«Aгар Украина ғалаба қозонмаса, унда муҳокама қилинадиган масала умуман қолмайди», — дея қўшимча қилган Бош котиб.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг