Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО ҳарбийлари сонини салкам 8 карра оширади

НАТО ҳарбийлари сонини салкам 8 карра оширади

Фото: Укринформ

Бугун, 27 июнь кунги баёнотида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳарбий алянснинг тезкор жавоб бериш кучлари сони салкам 8 бараварга оширилишини таъкидлади, деб хабар берди BBC.

«Стратегик рақобат» шароитида НАТО тезкор жавоб бериш кучлари сони қарийб 8 бараварга оширилиб, 300 000 нафар ҳарбий хизматчига етказилади. Бу кучлар сони шу пайтгача 40 000 нафарни ташкил этган.

Шу ҳафта Мадридда НАТО саммити ўтказилади, унда алянснинг  30 аъзоси Украинани Россияга қарши урушда қўллаб-қувватлашнинг келгуси режаларини ҳам муҳокама қилиши кутиляпти.

НАТО бош котиби алянсга аъзо-давлатлар «Россия уларнинг хавфсизлиги учун энг жиддий ва тўғридан-тўғри хавф»га айланганини очиқ айтишига ишонмоқда. Шу пайтгача НАТО стратегик концепциясида Россия алянснинг шериги сифатида таснифланган.

Столтенбергнинг айтишича, НАТОнинг янги стратегик концепциясида Хитой томонидан ошиб бораётган таҳдид ҳам эътиборга олинади. Мадрид саммитида алянс аъзолари Россия ва Хитойнинг қўшни мамлакатларга кучайиб бораётган таъсирига қандай муносабат билдиришни ҳам муҳокама қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг