Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО бош котиби қачон истеъфога чиқишини айтди

НАТО бош котиби қачон истеъфога чиқишини айтди

Фото: 1tv.ge

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг ваколат муддати шу йилнинг октябрида тугайди. Бу ҳақда унинг ўзи брифингда маълум қилди.

«НАТО бош котиби бўлиш — шарафли, айниқса, бу мураккаб даврда. Аммо ҳамма нарсанинг интиҳоси бор, менинг ваколатларим октябрда тугайди», — деди у.

Алянс янги номзодни танлашга яқин. Столтенбергнинг ўзи (Нидерландия бош вазири) Марк Рюттени яхши номзод, деди.

Столтенберг НАТО бош котиби лавозимида 2014 йилдан буён фаолият юритмоқда. Унинг биринчи ваколат муддати 2022 йил 1 октябрида якунига етиши керак эди, бироқ НАТО мамлакатлари етакчилари 2022 йил мартидаги саммитда унинг мандатини 2023 йилнинг 30 сентябригача узайтиришган, кейинроқ бу муддат 2024 йил 1 октябрига қадар чўзилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг