НАТО бош котиби бугун режадан ташқари матбуот анжумани ўтказади
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг бугун, 30 сентябр куни (Тошкент вақти билан соат 21:00 да) режадан ташқари матбуот анжумани ўтказади, деб хабар берди алянс матбуот хизмати.
Анжуман мавзуси хабар қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг Россия ўз ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланиши ҳақидаги огоҳлантиришидан сўнг, Йенс Столтенберг 27 сентябр куни баёнот бериб, ядро қуролидан ҳар қандай фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслиги, ундан фойдаланиш Россия учун жиддий оқибатларни келтириб чиқариши ҳақида таъкидлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter