Насри 4 йилга футболдан четлаштирилади
«Антальяспор» клубининг франциялик яримҳимоячиси Самир Насри антидопинг қонунчилигини бузгани туфайли 4 йилга футболдан четлаштирилиши мумкин.
Гап шундаки, 30 ёшли футболчи 2016/17 йилги мавсумда, «Севилья» таркибида ўйнаб юрган кезларида қонидан антидопинг қоидаларига тўғри келмайдиган модда топилган. Испан антидопинг лабораторияси УЕФАга француз йигитини 4 йилга футболдан четлатиш таклифи билан чиқди.
Айтишларича, Насрининг жазодан қутулиб қолиш учун берган апеллациясига УЕФА «йўқ», дея жавоб берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter