«Насаф» рақибини янчиб ташлади. Ғалаба Ислом Каримов хотирасига бағишланди (видео)
![«Насаф» рақибини янчиб ташлади. Ғалаба Ислом Каримов хотирасига бағишланди (видео)](https://static.xabaruz.com/crop/7/8/720_460_95_780738348.jpg)
Бугун Қаршидаги «Марказий» стадионида «Насаф» клуби ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлуб этди.
Учрашувда «Насаф» рақиб дарвозабонини 5 маротаба ранжитишга эришди ва ўйин сўнггида ўз дарвозасидан ҳам битта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.
Эътиборлиси, яқиндагина Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолиб чиққан футболчилар — Бобур Абдухолиқов ва Азизжон Ғаниев учрашувда гол киритишга муваффақ бўлди. Бобур боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллаган бўлса, Азизжон узоқ масофадан супер гол киритишга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг, «Насаф» ОЧЛга йўл олди ва энди қаршиликлар «C» гуруҳида Эроннинг «Персеполис», Қатарнинг «Ас Саад» ҳамда БАА вакили «Ал Васл» клубларига қарши тўп суради.
Учрашувдан сўнг «Насаф» футболчиси Азизжон Ғаниев мазкур ғалаба Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланганини билдирди.
ОЧЛ, плей-офф босқичи.
«Насаф» (Ўзбекистон) — «Ал Файсалий» (Иордания) 5:1
Голлар: Игорь Голбан (12), Бобур Абдухолиқов (49), Азизжон Ғаниев (52), Драган Черан (61 пенальти), Ёсир Ал Равашдеҳ (86 автогол) - Албан Меҳа 90+3.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter