Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Насаф» ўз тарихида илк бор шундай натижага эришди

 «Насаф» ўз тарихида илк бор шундай натижага эришди

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида «Насаф» Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» клубига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда дуранг натижа қайд этилди. «Насаф» якунда 9 очко жамғарган ҳолда E гуруҳида 2-ўринни эгаллади. Қаршликларнинг ушбу натижаси плей-офф босқичига йўлланма берадиган энг яхши иккинчи ўринлар қаторидан жой олиш учун етарли бўлди. Шу тарзда «Насаф» ўз тарихида илк бор ОЧЛ плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

ОЧЛ

«Ал-Виҳдат» (Иордания) — «Насаф» (Ўзбекистон) 2:2

Голлар: 1:0 — 3 Станоевич, 1:1 — 34 Муҳаммад Анас, 1:2 — 59 Норчаев, 2:2 — 82 Абу Таҳа.

«Ал-Виҳдат»: 1. Аҳмад Наввас, 2. Муҳаммад Али Буҳашеш, 4. Муҳаммад Алдмери, 7. Мунтер Умар (6. Муҳаннад Маҳмуд 75), 16. Ферас Шилбая, 18. Тариқ Ҳаттаб, 90. Аҳмад Самир, 10. Аҳмад Наваф (5. Аҳмад Тоир) 75, 8.Ҳолид Ассам (15.Анас Ҳамад 60), 20. Кларенс, 21. Муҳаммад Анас.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 92. Умарбек Эшмуродов, 7.Шароф Муҳитдинов, 8. Дилшод Саитов, 18. Баҳром Абдураҳимов (6. Муродбек Раҳматов 90+1), 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 9. Иван Соловёв (17. Суҳроб Нуруллоев 63), 10. Ҳусайн Норчаев (99. Семир Смайлагич 63).

Огоҳлантиришлар: Ферас Шилбая (10), Кларенс (43).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг