НАСА: Ер ўлчамидаги сайёра кашф қилинди
НАСАнинг TESS (Transit Exoplanet Survey Satellite) сунъий йўлдоши томонидан «TOI 700 d» деб номланган сайёра кашф этилди. Бу ҳақда «Mirror» нашри хабар тарқатди.
TESS Ер ўлчамидаги сайёраларни топиш учун ишлаб чиқилган. «TOI 700 d»ни топиши асосий илмий ютуқларидан бири бўлди.
Сайёра Ердан 100 ёруғлик йили масофасида жойлашган бўлиб, «М» номли митти юлдуз орбитаси бўйлаб ҳаракат қилади. Мазкур юлдуз Қуёш массаси ва катталигининг 40 фоизини, шунингдек сирт ҳароратининг ярмини ташкил этади. «TOI 700 d» яшаш мумкин бўлган ҳудудда жойлашган ягона сайёра бўлиб, Ердан тахминан 20 фоиз катта.
Сайёра зич карбонат ангидрид атмосфераси билан ёки океан билан қопланган бўлиши мумкин. Тадқиқотлар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter