NASA Ер аҳолисини янги хавфдан огоҳлантирди
NASAнинг огоҳлантиришича, Гиза пирамидаси ўлчамидаги астероид Ернинг яқинидан ўтиб кетади. Бу ҳақида Mirror нашри хабар берди.
11 октябрь куни Ерга яқинлашадиган «2019 СХ5» деб номланган астероид 62х140 диаметрли эканлиги айтилмоқда. Космик жисм тахминан 04:07 ларда(жума тонги) Ерга энг яқин масофага яқинлашади.
Астероид бу пайтда Ердан 4,2 миллион мил (6,76 млн км) узоқликда бўлади. Бу катта масофа бўлса ҳам, NASA буни «яқин ёндашув» деб таснифлайди.
Ташкилот баёнотига кўра, ҳозирда Ер билан тўқнашаётган астероид ёки кометалар учрамайди, шунингдек тўқнашув эҳтимоли унчалик катта эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter