Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нарпай тумани ҳокими вазифасидан озод этилди

Нарпай тумани ҳокими вазифасидан озод этилди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 21 ноябрь куни халқ депутатлари Нарпай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Жабборов Ботир Шукурович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Нарпай тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача Самарқанд вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Раҳманов Шерзод Шухратович туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг