Наманганнинг икки туманида коронавирусга чалинган бемор қолмади

Наманган вилоятида коронавирусдан тузалган беморлар сони 258 нафарга етди. Уйчи ва Янгиқўрғон туманларида бемор қолмади.
Бугун 14 июнь куни коронавирус инфекциясига чалиниб, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморлардан 4 нафари бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Уларнинг 1 нафари Тўрақўрғон туманидан (1992 йилда туғилган аёл), 1 нафари Янгиқўрғон туманидан (1979 йилда туғилган эркак) ва 2 нафари Уйчи туманидан (1960 ва 1968 йилда туғилган аёллар).
Бугунги кун ҳолатига Уйчи ва Янгиқўрғон туманида яшовчи коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг барчаси тузалди.
Вилоят бўйича бугунга қадар коронавирусга чалинган жами 273 нафар фуқародан 258 нафари (95 фоиз) тузалди. 4 киши вафот этган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлари шифохонасида 11 нафар – Тўрақўрғон туманидан 3 нафар, Наманган шаҳридан, Наманган ва Поп туманларидан 2 нафардан, Чуст ва Косонсой туманларидан 1 нафардан – бемор даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter