Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандан сўнг Бухорода гуллар байрами бўлиб ўтди

Намангандан сўнг Бухорода гуллар байрами бўлиб ўтди

Фото: «Xabar.uz»

Ёшлар куни муносабати билан Бухорода ёшлар мажмуаси майдонида Гуллар байрами сайли ташкил этилди. Бу ҳақда махсус мухбиримиз хабар бериб ўтди.

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосарининг хабар беришича, 8 гектар майдонда 130 та корхона ва ташкилот томонидан қарийб 1миллионга яқин 40 турдан зиёд гуллар 120 та турли элемент ва декорациялар билан безатилган.

Самарқанд, Тошкент ҳамда Наманган вилоятидан келган тадбиркор гулчилар ўз тажрибаларини алмашиб, гуллар сайли жозибасини оширишга ҳисса қўшишди.

— Кўпинча қулоғимизга водийда қўлигул тажрибали гулчи боғбонлар, бободеҳқонлар бор, уларнинг заҳмати билан Намангану Фарғона, Андижон гуллар бўстонига айланган, деган гаплар чалинади. Йўқ, чинакам бободеҳқон бухороликлардир, дейман, ҳеч иккиланмай. Зеро, водийнинг тупроғига бир новда суқсангиз ҳам ўзи кўкаради, чунки тупроғи нам, озуқага бой, табиатан шундай яралган. Бухороликлар эса пешона тери эвазига шўр тупроққа, тўғрироғи, туз устида бўстон яратишади. Бунга қойил қолса арзийди, — дейди наманганлик тадбиркор гулчи Мирвосит ака Жуманазарев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида гуллар байрам бўлиб ўтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг