Наманганда ёш келиннинг ўқувчи қизни каналга чўктириб юбориши сабаби айтилди
Шу йилнинг 6 апрел куни вояга етмаган М.Асатуллаеванинг жасади «Катта Наманган» канали устидан ўтган кўприк остининг сув оқими паст бўлган қисмидан ташқи тан жароҳатларсиз топилгани ҳақида хабар берилганди.
Тергов ҳаракатлари давомида вояга етмаган М.Асатуллаевани 2021 йил 5 апрель куни соат 10:30да келинойиси мактабдан олиб чиқиб кетганлиги ва Чортоқ тумани, А.Навоий МФЙ, М.Улуғбек кўчасидан оқиб ўтган «Катта Наманган канали»га олиб бориб, сувга итариб юборганлиги аниқланган.
Шунга кўра, у 6 апрел куни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
«Замон» информацион дастури томонидан тайёрлаган лавҳада, воқеага оилавий можаро сабаб бўлгани айтилади.
Марҳум қизнинг бувиси жиноятга қўл урган 21 ёшли келинининг оилада ўғрилик қилгани ва шу сабабли эри ундан кечмоқчи бўлганини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter