Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда янги институт очилади

Наманганда янги институт очилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қайд этилишича, институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Институт магистратурасини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчилар уларнинг хоҳишларига биноан Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига дарс бериш учун жалб этилади.

Шунингдек, мактаб интернати ўқувчилари учун институтда «Таржимонлар клуби» фаолияти йўлга қўйилиши ҳам белгиланмоқда.

Таъкидланишича, вилоят олий таълим муассасаларида ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиздан юқори бўлган, илмий изланишлар олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ҳоким стипендияси»ни жорий этилади.

Шу билан бирга Наманган вилояти, Тўрақўрғон шаҳар, Тўрақўрғон кўчаси, 22-уй манзилида жойлашган Наманган давлат университети тизимидаги «Исҳоқхон Ибрат-Қатағон қурбонлари хотираси» музейи институт тизимига ўтказилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг