Наманганда туғилган 4 эгизакка Абдуллоҳ, Абдураззоқ, Абдураҳмон, Абдубосит дея исм берилди

Наманганда бирйўла тўрт эгизак дунёга келгани хабар берилганди.
Шифокорларнинг таъкидлашича, болаларнинг барчаси соғлом.
Уларга Абдуллоҳ, Абдураззоқ, Абдураҳмон, Абдубосит деб ном беришди.
ДХА Наманган вилоят бошқармасига қарашли 1-сонли ФҲДЁ бўлими ходимлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сайёр тарзда топширдилар.
Наманган шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Нодира Обидинованинг таъкидлашича, у 10 йиллик фаолияти давомида эгизак ва уч нафар туғилган болаларга гувоҳномалар берган. Аммо, биринчи бор тўрт болага ҳужжат тақдим этишидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter