Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда мактаб ўқувчисининг жинояти фош этилди

Наманганда мактаб ўқувчисининг жинояти фош этилди

Наманганда мактаб ўқувчиси ноутбук ўғирлади. Бу хақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилган.

Шу йил, 8 ноябр санасида, Наманган шаҳар, Давлатобод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 6 ноябр куни соат 12:00 атрофида номаълум шахс синф хонасида бўлган 4.000.000 сўмлик «Fujitsu» русумли ноутбукини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси терговчиси, ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 2005 йилда туғилган, вояга етмаган шахс содир этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 8 ноябр куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг