Норин дарёси тошиши сабаб икки киши сув ўртасидаги оролда қолиб кетди
25 июль куни Наманган ФВБ Тезкор навбатчилик қисмига Норин дарёсида чўмилиш учун борган Чортоқ туманида яшовчи Г.Р ва О.А исмли 2 фуқаро белгиланмаган ҳудудда чўмилиш вақтида сув сатҳи кўтарилиши натижасида дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетгани хабар берилган.
Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, оролчада қолиб кетган икки кишига амалий ёрдам кўрсатилиб, соғ-саломат дарё қирғоғига олиб ўтилди.
Содир бўлган воқеа натижасида фуқаролар тан жарохати олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter