Наманганда балиқлар оммавий қирилмоқда. Аҳоли касал балиқларни истеъмол учун тутяпти (видео)
«Ekologuz» канали томонидан хабар қилинишича, Наманган вилояти Сирдарё сув ҳавзасида балиқларнинг ўлати кузатилган. Сув юзасига чиққан касал балиқларни маҳаллий аҳоли тутаётганини видеодан кўриш мумкин.
Канал томонидан таъкидланишича, балиқлар нимадан касаллангани ва ўлганини аниқламай туриб, уларни тутиб ейиш ва сотиш инсон соғлиғи учун хавфлидир.
«Наманган вилояти Экологик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Экопартия, санитария-эпидемиология ходимлари мазкур ҳолатга зудлик билан аниқлик киритиб, тутилган ва балки сотувга ҳам чиқарилган (буни хурсанд бўлиб видеода балиқни тутаётганлардан кутиш мумкин) балиқларни аҳолидан олиш ва текшириш зарур деб ўйлайман», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ушбу экологик фожеа Қозоғистоннинг Чордара сув омборида 20 март куни балиқларнинг номаълум касаллик билан касалланиб, оммавий равишда ўлгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter