Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 4 кунда икки адвокат қўлга тушди

Наманганда 4 кунда икки адвокат қўлга тушди

Иллюстратив фото

Наманганда тўрт кунда икки адвокат қўлга тушади. Иккиси ҳам суддаги ишларни ўша ерда ишлайдиган танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига фуқаролардан пул талаб қилгани айтилади.

Мазкур воқеликларни «Xabar.uz»нинг вилоят прокуратураси ва судидаги манбалари тасдиқлади.

Биринчи ҳолатда адвокат А.Ю. Наманган туманлараро маъмурий судида кўрилаётган ишни суд ходимлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига иш бўйича тарафдан 12.000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 7000 АҚШ долларини олаётган пайтда  далилий ашёлар билан қўлга олинади.

Иккинчи ҳолатда яна бир маҳаллий адвокат А.Н. фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида кўрилаётган никоҳни бекор қилишга оид иш бўйича (тарафларга бериладиган) 6 ойлик муддатни уч ойга қисқатириб бериш эвазига талаб қилган пулни олаётганда ушланади.

Айни пайтда ҳар икки ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга уриниш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг