Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев иштирок этган йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унга кўра, адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланган. Ушбу маълумотни матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Xabar.uzга тасдиқлади.
Қайд этилишича, Бектош Сайипов 2021 йилнинг март ойидан тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган.
Таъкидлаш керакки, аввалги прокурор Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Самарқанд вилояти прокурори бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter