Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Ҳаж-2019» парвозларини бошлайди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Ҳаж-2019» парвозларини бошлайди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 24 июлдан бошлаб «Хадж-2019» дастури бўйича парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Катта Ҳажни амалга оширмоқчи бўлган ўзбекистонлик зиёратчилар Boeing-767 самолётларида 3 августга қадар Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига етказилади. Зиёратчиларнинг Жидда шаҳридан Ўзбекистонга қайтиши 17 августдан 1 сентябрга қадар режалаштирилган.

Аэровокзалларда ибодат хоналари жойлашган бўлиб, махсус ишчи гуруҳ зиёратчиларга рўйхатдан ўтиш ва бошқа божхона расмиятчиликларида кўмак беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг