Уммон ва Ямандаги тропик циклон оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
Уммон ва Яман давлатларида «Мекуну» тропик циклони қўзғалиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 500 эса ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «РБК Украина» хабар қилмоқда.
Мазкур циклон оқибатида йўллар, электр тармоқларига жиддий зарар етган. «Мекуну» жанубий Уммонда кузатилган энг кучли циклон саналади.
Феврал ойида Филиппинда «Санба» тропик циклони оқибатидан 40 минг киши эвакуация қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter