Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«МЮ»дан йирик ҳисобда енгилган «Тоттенхэм» мураббийни ишдан бўшатди

«МЮ»дан йирик ҳисобда енгилган «Тоттенхэм» мураббийни ишдан бўшатди

«Тоттенхэм» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту бугун ишдан олинган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Санту «тақачилар»ни 30 июндан бери бошқариб келаётганди. Унинг ишдан кетишига сўнгги ўйинлардаги мағлубиятлар сабаб бўлган. Хусусан, «МЮ»га ўз майдонида йирик (0:3) ҳисобида ютқазганди.

Янги бош мураббийликка эса асосий даъвогар Антонио Конте бўлиб турибди. Қизиқ томони шундаки, агар АПЛ 10-турида «МЮ» ютқазганида ҳам Сулшернинг ўрнига Контени олиб келишмоқчи эди. Аммо Оле ўзига берилган сўнгги имкониятдан унумли фойдалана олди.

Италиялик инсайдер журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Конте бугун «Тоттенхэм» билан музокараларни якунлаш учун ўз жамоаси билан Лондонга учиб борган. Тез орада шартнома имзоланиши кутиляпти.

Айни пайтда «Тоттенхэм» мусобақа жадвалида 15 очко билан 8-ўринда бормоқда. Бугун оқшом «Вулверхемптон» ва «Эвертон» турни якунлаб беради. Уларнинг натижасига қараб лондонликлар яна пастлаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг