Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«МЮ» мухлислари учун нохуш хабар эълон қилинди

«МЮ» мухлислари учун нохуш хабар эълон қилинди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячи Лисандро Мартинес учун мавсум якунланганини, Варан бир неча ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилди.

Европа Лигаси 1/4 финалидаги «Севилья» билан ўйинда (2:2) аргентиналик футболчининг оёқ метатерсал суяги синганди. Лисандро кейинги мавсум бошига қадар тўлиқ тикланиши кутилмоқда.

Шунингдек, ўша баҳсда жароҳат олган Рафаэль Варан ҳам камида 3 ҳафтани ўтказиб юборади.

ЕЛ доирасида «Севилья»га қарши жавоб учрашувини Бруну Фернандеш ҳам сариқ карточкалари кўпайиб кетгани туфайли ўтказиб юборади. Ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг ҳам ўша учрашувгача сафга қайтиши номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг